Европада ҳаво мусаффо бўла бошлади – олимлар фикри

0

Хусусан, яхшиланиш Москвада ҳам сезилди.

Сўнгги икки ҳафта ичида Европа мамлакатларида ҳаво сифати яхшиланди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ Нидерландия Қироллигининг Метеорологик институти маълумотларига асосланиб.

Институт томонидан тақдим этилган махсус хариталардаги маълумотларга кўра, 14 мартдан 25 мартгача ҳавода зарарли моддаларнинг контцентрацияси 2019 йил мартидаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлган. Сўз транспорт воситалари ва йирик корхоналар туфайли атмосферага кўп миқдорда кирадиган азот диоксиди ҳақида боради.

Шу билан бирга, » The Independent» нашри ернинг фазовий маълумотлари ва хизматлари билан шуғулланадиган » Descartes Labs» таҳлилий гуруҳига таяниб, Германиядаги Эссен, Испаниянинг Гранада ва Россия пойтахти Москва шаҳарларида сезиларли ўзгаришлар қайд этилганини билдирган.

«Eвропанинг кўпгина шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши пасайиб кетди, чунки кўплаб давлатлар коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш учун компаниялар ва аҳолига чекловлар қўйган», деб ёзади газета.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги турининг тарқалиши билан боғлиқ пандемик вазиятни эълон қилди. Дунё бўйлаб авиакомпаниялар кўп рейсларни бекор қилди, бир қатор давлатлар ўз чегараларини ёпиб қўйишди, шу тариқа вирус тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилишди.

Бундан ташқари, баъзи мамлакатларда ҳокимият фуқароларнинг ҳаракатланишини чекловчи қўшимча карантин чораларини бутун мамлакат бўйлаб жорий қилди. Кўплаб йирик корхоналар ишчилар сонини қисқартиришга ва ҳатто ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилган.

Azon.uz

loading...