ЖАНУБИЙ АФРИКАДА КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ОРАДА МАСОФА САҚЛАМАГАНЛАРНИ ПОЛИЦИЯЧИЛАР ЎҚҚА ТУТМОҚДА…

0

 

Ушбу ёқимсиз манзара Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳридаги супермаркет ёнида кузатилди. Айтишларича, шу ерга 10 та полиция автомобили яқинлашиб келган. Маълумки, худди шу ҳудудда аҳолининг қашшоқ қисми яшайди. Одамлар супермаркетдан озиқ-овқат сотиб олиш ниятида навбатда турган. Аммо коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган қоидаларга амал қилмаган. Улар орада икки метрдан масофа сақлашлари лозим эди. Полициячилар аввал оломонни қамчилаш орқали тартиб ва масофа сақлашга мажбурлай бошлаган. Азбаройи қўрқиб кетган аёллар дуч келган тарафга қочган, кимлардир йиқилган…

Полициячилар эса қоча бошлаганларга резина ўқлар ёмғирини ёғдирган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африкада коронавирус юқтирганлар шу кунларда 1 минг 170 кишидан иборат. Жума куни хасталанганлардан бири вафот этди. Мамлакат президенти Кирилл Рамафоса 57 миллион нафардан иборат аҳолига мурожаат этиб, 21 кун давомида уйдан чиқмасликни сўраган. Карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадларида жойларга хавфсизлик кучлари жалб этилган.

 

loading...