Карантин ҳолатида улуғлардан насиҳат

0

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим? Бу ўринда бизга коронавируснинг ёмонлигидан кўра, яхшилик тарафини излашга ҳаракат қилишимиз лозим. Бу фурсатни ғанимат билиб, ўз уйимизда курс ва дастурни бошлаш муҳимдир. ИншаАллоҳ, натижалар яхши ва гўзал бўлади. Қуйида баъзи зарурий нарсалар сиз азизларга тақдим қилинади:

1) Намозларни ўз вақтида адо этиш.

2) Қуръони каримни кўп тиловат қилиш.

3) Умумий ва хусусий дуоларга аҳамият қилиш.

4) Тавба ва истиғфорни кўпайтириш.

5) Катта ва кичик барча гуноҳлардан сақланиш.

6) Мобиль телефондан зарурат миқдорда фойдаланиш.

7) Садақа қилиш.

8) Болаларда диний ҳисни пайдо қилишга ҳаракат қилиш.

9) Ўлимни эслаш.

10) Аллоҳ таолонинг қудратини эслаш.

11) Диний китобларни оилавий мутолаа қилиш.

12) Охиратдаги жавобгарлик ҳиссини пайдо қилишга ҳаракат қилиш».

Жомиъа Исломийя, Дорул улум Хайдаробод, Ҳадис ва фиқҳ устози,

Муфтий Муҳаммад Табрез Олам Ҳалимий Қосимий ҳафизаҳуллоҳ.

Абдулқайюм Комил таржимаси

loading...