ТУҒИЛГАН КУНИНГ МУБОРАК БЎЛСИН, ҚИЗАЛОҒИМ!!!

0

 

Мен учун азиз ва ягона қизалоғим Дилафруз! Таваллуд айёминг билан чин қалбимдан табриклайман. Бахтимга доимо саломат, бахтли ва қувноқ қиз бўлиб юришингни тилайман. Сени берган Оллоҳга беадад шукрлар айтаман! Илойим узоқ умр кўргин! Ҳеч қачон қоқилмагин!

Сени жуда яхши кўраман, қизим!

Эҳтиром ила даданг Олимжон!

СОҒИНДИМ…

(қизим Дилафрузга)

 

***

 

Олисдасан, сенга қўлим етмаслиги ёмон-да,

Пешонамга сендайин бахт битмаслиги ёмон-да,

Қайсарданам қайсар қалбим бўзлайверар, кўнмайди,

Ҳеч замонда унга сўзим ўтмаслиги ёмон-да,

Олисдасан, сенга қўлим етмаслиги ёмон-да.

 

***

 

Жоним оғриб қолса, сени эслаб-эслаб йиғладим,

Уй тўридан изгинангни излаб-излаб йиғладим.

Қора қисмат бор бўйимни тузлаб-тузлаб йиғладим.

Зулматга ён берган тонглар отмаслиги ёмон-да,

Дарду алам мендан айро кетмаслиги ёмон-да.

***

 

Эллик бешга киргандаёқ қариб қолдим, жон қизим,

Соғинч юкин ортмоқлашдан хориб қолдим, жон қизим,

Сен келажак йўлда узо-оқ туриб қолдим, жон қизим,

Сенгинам бор карвонлар ҳеч ўтмаслиги ёмон-да,

Бошим узра оймомонинг ботмаслиги ёмон-да,

Зулматга ён берган тонглар отмаслиги ёмон-да.

 

loading...