Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 29 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

29 март куни асосий қиладиган ишларингиздан бири жисмоний ҳолатингизни назорат қилишдан иборат бўлади. Асосийси, ҳеч ким бу ҳолатга салбий ўзгартиш кирита олмайди. Тўғри, сизни кўра олмайдиганлар керагича чираниб кўради. Аммо уддасидан чиқа олмайди. Кун давомида қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор. Шунинг учун кўпроқ ётиб дам олишингиз тавсия этилади. Сафарга чиқиш ва тадбиркор бўлсангиз, келишувлардан бугунча воз кечинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун ҳамма сизга ўз ички сирларини айтгиси келавериб чарчатиши мумкин. Бу яхшиликка. Демак, улар сизга ишонаркан. Атрофингизда анчагина нотаниш одамлар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Улар орасида ўғриси ҳам, тўғриси ҳам бўлиши мумкин. Агар яқинда мўмайгина мукофот пули олган бўлсангиз, бу ҳақда бировга гуллай кўрманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

29 мартда эмоциянгизни шундай яширингки, кейин ўзингиз ҳам топа олмайдиган бўлинг. Шуниси дуруст. Ҳар хил бўлар-бўлмас жанжаллардан нари бўласиз. Тадбиркорларга ҳали яхши таниш бўлмаганлар шерикчилик таклиф этиши мумкин. Бу масалани атрофлича мулоҳаза қилмай туриб қўл уриш яхши эмас. Шахсий ҳаёт билан шуғулланишни бир неча кун ортга суриб туринг. Айниқса ёлғизлар учрашувни ҳам четга суришлари керак. Бошқа муҳим ишларингиз кўп бўлади. Кечқурун оилалилар ёқимли хабар эшитишлари мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қўлингиз ҳам, кўнглингиз ҳам фақат иш билан банд бўлмоғи лозим. Чунки молиявий аҳволингизни яхшилаб олмасангиз бўлмайди. Ҳамкасблардан бири анчадан бери сизга юқоридан туриб муносабат юритишга ўрганган. Уни жойига ўтқазиб қўймасангиз бўлмайди. Ҳозир кенг тарқалган вирусни юқтириб олишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кўчага чиқмай уйда ўтирсангиз яна яхши. Тез-тез қўлларингизни совунлаб ювишни унутманг. Эҳтиёткорлик яхши-да.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

29 март сиз учун ақлни пешлаш, эскитдан қолиб кетган муаммоларни бартараф этиш ва яқинларингизга меҳр-оқибат кўрсатиш кунига айланиши зарур. Буларнинг барчаси сизга дунёни борича кўришда катта ёрдам беради. Кечқурун рўзғордаги муаммоларни яқинларингиз билан бирга ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушинг. Агар яқинларингиз сизга танбеҳ беришса, ранжиманг. Дўст ачитиб гапиради. Кечқурун сафарга чиқиш деган хаёлни миянгиздан буткул ўчириб ташланг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталабдан кўзингизга ҳамма шубҳали кўринавериб хит қилади. Уйдан ташқарига чиқмай, ўтириб оласиз. Аммо бу тахлит ўтираверсангиз, ишни ким қилади? Мартабани, керак бўлса лавозимни оширишингиз керак. Севишган, оила қурмаганларнинг елкасига қайноқ қуёш нури тушади. Бу нур қалбингизни илитиб, сизга позитив ҳадя этади. Кечқурун ташкил этиладиган романтик учрашув худди шу нурнинг ҳосиласи бўлса не ажаб. Саломатликни, асабларни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

29 мартда вақтингизни қандайдир бир буюк воқеами, инсонгами бағишланг, афсус чекмайсиз. Баъзилар бугун ё ўқишини, ё касбини ўзгартириш пайига тушади. Сиз албатта омадга юз тутасиз, ишонинг. Асосийси истакларингиз имкониятлар билан уйғунлашса бас. Акс ҳолда бор кучингиз ўша йўналишга сарфланади-ю, пул топишга куч топа олмай ҳалак бўласиз. Кимлардир олис сафарни мўлжаллаган бўлса, ҳозир сира имкон бўлмайди. Не ишга қўл урманг, одамларга эмас, интуицияга қулоқ тутинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида пулингизга пул қўшилиш эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, раҳбарларингиз бажарган ва бажараётган ишларингизни юқори баҳолайди. Суюкли инсонингизга камтарона муносабат юритишингиз тавсия этилади. Ғурурнинг бўйнини синдиринг. Етакчиликка ошифта бўлсангиз, икковингиз навбати билан етакчилик қилишга келишиб олинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда яхши одамларнинг ёрдамидан баҳраманд бўласиз. Шундагина дунё фақат ёмонлардан иборат эмаслигини англаб етасиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

29 март ўқотар буржи остида таваллуд топганлар учун пул олиш кунига айланадиган бўлиб турибди. Маошингизни беришса керак. Ёки кимдир сиздан қарз олган бўлса, қарзини қайтариши мумкин. Ана энди харидларга эрк бераверсангиз бўлади. Кўнглингиздаги қимматбаҳо бир буюмни сотиб олишингиз тайин. Севишганлар, ёлғизлар орзулар осмонида парвоз қилиб вақт ўтказишади. Демак, кечқурун сизга романтика ҳамроҳлик қилади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ўзингиз учун дам олиш куни эълон қиласиз. Иш тўхтаб қолади. Айни натижасини кўраман деганингизда тўхтайди-қолади. Бу ҳақда раҳбарларингизни огоҳлантириб қўйсангиз, иш тўхташининг туб сабабларини аниқласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Беҳуда асабийлашсангиз, саломатлигингизга путур етади. Хизмат сафарига боришингиз керак эди. Афсуски, бу ҳам ортга сурилади. Вазият шуни тақозо этади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

29 мартда ишда ҳам, дам олишда ҳам омадингиз чопади. Режаларингиз бирин-сирин амалга оша бошлаганини ҳис этасиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда фақат романтикага суяниб қолманг. Рўзғор, ҳаёт ҳақида жиддий ўйлаб кўрадиган пайт етган. Буёғига бола-чақа қилишдек вазифа турибди. Ёлғиз бўлсангиз, шулар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг. Бизнес билан шуғулланадиганлар албатта бонусга эга бўлади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Асабларни асрашингиз талаб этилади. Ўзингизни бу қадар қийноққа солиб арзимас нарсалар учун ҳам асабийлашаверсангиз, охири барибир яхшилик билан тугамайди. Кўнгилни кенг қилинг. Кенгга кенг дунё деб беҳуда айтишмаган. Миянгизни яхшироқ ишлата билсангиз, кечқурунга бориб кўнглингиздаги даромадни оласиз иншооллоҳ. Аммо азартли ўйинлардан воз кечишингиз тавсия қилинади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...