29 МАРТ КУНИ АОКА ҲУЗУРИДАГИ ШТАБДА ЎТГАН БРИФИНГДАН ЛАВҲАЛАР…

0

 

САВОЛ:

20 яшар қиз касалликка чалингани, унинг ўзи четда бўлмагани, четда бўлганлар билан алоқа қилмагани айтилган эди. У ҳолда бу қиз қандай қилиб касалликка чалингани аниқландими?

ЖАВОБ:

Минг афсуски, коронавирус касаллиги нафақат хориждан келган фуқарорларимиз орасида, балки, ҳеч қаерга бормаган, юртимиздан ташқарига чиқмаган аҳоли орасида ҳам учраб турибди.

Ҳар битта ҳолатда касаллик қаердан юққанлигини аниқлаш мақсадида эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилади ва шунга мувофиқ ҳолда касаллик манбаи аниқланади. Бироқ, ҳамма пайт ҳам касаллик қаердан юққанлигини аниқлашнинг имкони бўлмайди.

loading...