ФРАНЦИЯ СОБИҚ ВАЗИРЛАРИДАН БИРИ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Франция собиқ саноат вазири, «О-де-Сен» департаменти раҳбари Патрик Деведжян якшанба куни кечаси коронавирус юқтириш туфайли 75 ёшда оламдан ўтди. У ўзининг коронавирус юқтиргани ҳақида бир ҳафта олдин «Твиттер»даги саҳифасида ёзганди. У аҳволи қониқарли экани, врачлар меҳрибонлик кўрсатишаётганини алоҳида таъкидлаганди.

Ҳозир Францияда коронавирус юқтирганлар сони 37 минг 575 кишига етди. Ўлганлар 2314 кишини ташкил этган.

 

loading...