Француз телеканали Месси ҳақидаги хабарда қовун туширди ФОТО

0
Франциянинг М6 телеканали “Барселона” сардори Лионель Мессини унинг Эрондаги қиёфадоши Ризо Парастеш билан адаштириб юборди, дея хабар қилади Clarin.

Коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилаётган спортчилар ҳақидаги лавҳада швейцариялик таниқли теннисчи Рожер Федерер ҳамда Месси тасвирланиши кўзда тутилганди. Бироқ, хатолик туфайли Леонинг ўрнида Парастеш пайдо бўлди.

Аргентиналик юлдуз 1 млн еврога яқин маблағни хайрия йўлида ишлатган эди.

loading...