НАМАНГАНДА ҲАМШИРА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

Шу ҳақда Наманган вилоят санитария-эпидемиология маркази бош врачи Давлатали Қосимов расман маълум қилди.

Маълум бўлишича, 29 март куни вилоятда жами 6 киши коронавирус юқтирган. Барчалари Саудиядан «Умра»сафарини адо этиб келган аёл билан мулоқотда бўлган. Вирус синглиси, синглисининг келини, укаси, укасининг хотини, жияни ва ҳамширанинг ўзига ҳам юққан. Ҳамшира худди ўша аёлга тиббий ёрдам кўрсатган. Аёл эса шу йил 27 март куни инфаркт туфайли 72 ёшда вафот этган. Бироқ жуда кўпчиликка коронавирус юқтиришга улгурган.

Шундай қилиб, Наманган вилоятида коронавирус юқтирганлар сони 12 кишига етди. (вилоятдаги вирус юқтирганларнинг бошқалари ҳақида илгари маълумот берилган. Улар ҳам хориж сафаридан вирус юқтириб келгани аниқланган)

Ҳозир республикамиз бўйича коронавирус юқтирганлар сони 133 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 29 нафари бугун 29 март куни вирус юқтиргани маълум бўлди.

 

loading...