ТОШКЕНТДА КАРАНТИН ТАЛАБИНИ БУЗГАН КЕЛИН-КУЁВ МИЛИЦИЯ БЎЛИМИГА ОЛИБ КЕЛИНДИ…

0

 

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи оилалардан бирида «Куёв навкар» маросими ташкил этилганди. Ваҳоланки, ҳозир шаҳарда тўй ва бошқа маросимлар ўтказиш тугул икки кишдан ортиқ одамнинг тўпланиши тақиқлаб қўйилган. Милиция ходимлари бу маросимдан хабар топгач, бошқаларга қўшиб келин-куёвни ҳам тўй либосларида милиция бўлимига олиб боришди. Куёвнинг отаси айтдики, улар тўй қилиш фикридан узоқ бўлишган. Фақат икки ёш бирга яшай бошлаши учун шу маросимни ўтказишга аҳд қилишибди. Тўйни эса карантиндан кейин ўтказишга келишишибди. Нима ҳам қилишсин. Энди қонунбузарлар республика маъмурий кодекси моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

 

loading...