ХИТОЙ ОЛИМЛАРИ КОРОНАВИРУС ОРГАНИЗМДА ҚАНЧА ВАҚТ ЯШАБ ҚОЛИШИНИ АНИҚЛАШДИ…

0

 

Пекиндаги тиббиёт маркази олимлари коронавирус масаласида алоҳида тадқиқот ўтказишди. Мақсад битта. Коронавирус инсон организмида қанча вақт яшаб қолишини аниқлаш. Тадқиқотларда 16 нафар коронавирусга учраган, ёши ўртача 35 да бўлган беморлар иштирок этди. Натижа шундай бўлдики, коронавирус инсон организмида 1 кундан 8 кунгача яшаб қоларкан. Албатта, бу бемор тузалиб чиққандан кейин юз берадиган ҳолат. Шундай экан, олимлар бемор тузалиб касалхонадан чиққач, яна икки ҳафталик карантинга туширилиши лозимлигини айтишди. Қолаверса, коронавирус ёши 60 дан ошган беморлар организмида янада кўпроқ муддат яшаб қолишига шубҳа йўқлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 104 кишига тенг бўлиб турибди. Уларнинг 5 нафари оғир аҳволда экани айтилган.

 

loading...