Японияда коронавирус юқтирганлар сони 2, 5 мингдан ошиб кетди…

0

 

Кеча якшанба куни тушдан кейин кечга қадар бўлган муддат оралиғида Япония бўйича 82 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани аниқланган. Уларнинг 68 нафари Токиода яшовчилар ҳисобланади. Вирус юқтирганларнинг умумий сони эса 2518 кишини ташкил этди. Жами 65 киши оламдан ўтди.

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг гапига қараганда, сал бўшашишса борми, вирус жуда катта тезликда мамлакатни чирмаб олиши ҳеч гап эмас. Шуни ҳисобга олиб бош вазир фуқаролардан фақат уйда ўтиришларини сўрамоқда.

 

loading...