АНДИЖОНДАГИ УЙЛАР ЭШИКЛАРИГА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР ЁПИШТИРИЛМОҚДА…

0

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Андижондаги хонадонлар эшигига махсус огоҳлантирувчи белгиларни ёпиштириб чиқишмоқда. Уларга «Карантин қоидаларига амал қилинг» деган жумлалар битилган.

Маълумотларга кўра, ҳозир Андижонда 16 000 нафар аҳоли вакили карантинда ўтирибди. Ҳозирга қадар врачлар назоратида бўлганлар яшайдиган жами 1735 та уй эшигига худди шу белгилар ёпиштириб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, республика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Андижон вилоятида икки аёл коронавирусга чалингани аниқланган.

 

loading...