Ҳарбийлар шифокорларга гўшт олиб борди

0

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан айни пайтда карантиндаги кишиларга ғамхўрлик кўрсатаётган Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходимларига гўшт ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Бутун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемиясига қарши курашишда бугун Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари биринчи қаторларда “жанггоҳлар”га киряпти. Хавфли инфекция билан касалланганларга ёрдам кўрсатяпти.

– Хабар берилганидек, 7 нафар ўзбекистонлик касалликдан соғайди. Биз хавфли инфекция билан касалланган барча беморларни оёққа туриб кетишига умид боғлаяпмиз. Бугунги хушхабардан хурсанд бўлиб, карантинга олинган клиник шифохона ходимларига имконият даражасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тушлик олиб бордик, – дейди шартнома асосида ҳарбий хизматчи Отабек Норбоев. – Барча шифокорларни меҳнатини қадрлаймиз ва уларга таъзим қиламиз.

Марказий ҳарбий округ хизматчилари, шунингдек,  Пайариқ туманидаги 20 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари  тарқатди.

Zarnews.uz

loading...