Жуҳи Чавла, Эша Деол, Шилпа Шетти. Миллионерларга турмушга чиққан ҳинд актрисалари

0

Кўпчилик Болливуд актрисалари санъат соҳаси вакилларига турмушга чиқишини маъқул кўради, бироқ бадавлат тадбиркорлар, миллионерлар билан ҳаёт кечиришни танлаган актрисалар ҳам йўқ эмас. «Daryo.uz» ана шундай актрисалар ҳақида маълумот берди.

Эша Деол

Эша Деол ҳинд киносининг етук намоёндалари Дхармендра ва Хема Малинининг қизи. У ўзида мавжуд кўплаб имкониятларга қарамай Болливудда муваффақият қозона олмади. У 2012 йилда олмос савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Бхарат Тахтанига турмушга чиқди. Эша ҳозирда турмуш ўртоғининг бизнесини қўллаб-қувватлаб, у билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

 Жуҳи Чавла

1984 йилги «Ҳиндистон гўзали», Амир Хоннинг севимли партнёри Жуҳи Чавла миллионер Жай Меҳтанинг рафиқаси. Жай Меҳта АҚШ, Канада, Африка ва Ҳиндистонда филиалларига эга йирик компания Mehta Group асосчиси ҳисобланади.

Равина Тандон ва Анил Тхадани

90 йилларда Акшай Кумар ва Ажай Девган билан ишқий муносабатлари билан овоза бўлган актриса Равина Тандон 2004 йилда тадбиркор Анил Тхаданига турмушга чиққан.

Видья Балан ва Сиддхарт Рой Капур

Болливуднинг энг таниқли актрисаларидан бири Видья Балан 2012 йилда UTV Motion Pictures компанияси бош директори, тадбиркор, миллионер Сиддхарт Рой Капурга турмушга чиққан.

Шилпа Шетти

Шилпа Шетти Ҳиндистоннинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири Раж Кундрага турмушга чиққан. Тадбиркор Шилпага уйланиш учун биринчи хотини билан ажрашган.

Амрита Арора

Болливуддаги 7 йиллик фаолияти Амритага кутилган муваффақиятни олиб келмади. Унинг синглиси Малайка ҳам таниқли актриса. Амрита 2009 йилда тадбиркор Шакил Ладакка турмушга чиққан. Унинг икки ўғил фарзанди бор.

loading...