Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 300 га яқинлашди

0

30 март куни берилган маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19 инфекциясидан зарарланганлар сони 293 нафарга етди.

Хабарларга кўра,vтезкор штаб бугун яна 9 кишида ушбу инфекция аниқланганини маълум қилган. Беморлар Олмата, Қизилўрда ва Акмол вилоятларининг ҳар биридан 3 тадан аниқланган. Ҳозирги вақтда мамлакатда пойтахти Нурсултонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар энг кўп 167 тани ташкил қилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда Туркистон ва Костаной вилоятларидан ташқари барча вилоятларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Кўплаб, шаҳарлар карантин сабабли ёпилган, баъзиларида фавқулодда ҳолат жорий қилинган.

Sof.uz

loading...