Роналду карантин қоидаларини бузди ФОТО

0
Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган қалтис вазиятда Португалияда қолишга қарор қилганди.

Форвард карантин қоидаларини бузган, дея маълум қилмоқда СА. Футболчи ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес икки нафар фарзандлари билан сайр қилиб юргани тасвирланган фотосурат ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди. Энг қизиғи улар ҳеч қандай тиббий ниқобсиз сайр қилишган.

Маълумот учун, Португалия ҳукумати коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли 18 март санасидан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

loading...