Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 31 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

31 март куни ҳали кўп вақт бирга ишлашингиз тўғри келадиганлар билан янада яхшироқ тил топишишга ҳаракат қилинг. Агар аксини қилсангиз, ишларингизга путур етади. Дўстларингиздан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат қимматли вақтингизни олиши мумкин. Бу суҳбатда ҳеч қандай мазмун йўқ. Яхшиси ундан ўзингизни ола қочинг. Топадиган пулларни заҳирага қўшаверинг. Яқинда асқотади. Кун давомида кўпроқ витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Эрталабдан истакларингизга қарши бора бошлашингиз кузатилиши мумкин. Аммо бу йўлдан дарҳол қайтишингиз керак. Ишларингизни хотиржамликда, мустақил адо этиш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири сиз билан боғлиқ бир хабарни етказиши кутилади. Негадир шу хабарни эшитганингиздан кейин саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғура бошлайсиз. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳам сира зиён етказмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

31 мартда иш бошлашга қийналасиз. Дангасалик забтига ола бошлайдими, бўшашиб, ўрнингиздан қўзғалгингиз келмайди. Бундай лаҳзаларда кофе ичишингиз керак. Дарров сергак торттиради. Ақлий меҳнат кишилари организмни зўриқтиришдан сақланишлари керак. Бугун саёҳатга отланадиганлар, виза расмийлаштиришни хоҳловчилар ва романтик учрашувга чиқадиганлар муваффақиятсизликка учрайди. Бу амалларни кейинга қолдиришингизга тўғри келади. Дам олинг. Эмоциявий ҳолатингиз шунда жойига тушади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида ўзгаларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишингиз кутилмоқда. Бу машғулот ўзингизга ҳам ёқиб тушади. Чор тарафдан олқишлар, мақтовлар, миннатдорчиликлар ёғилади. Энди бизнесга қўл урганлар куннинг иккинчи ярмида янги келишувга имзо қўйишлари мумкин. Бу сиз учун жуда муҳим. Бўшашманг. Агар юрагингизда шубҳа уйғонса, ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг. Саломатликнинг қадрига етинг. Вирус юқтиришдан сақланинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

31 март куни саломатлигингиз, жисмоний ҳолатингиз аъло даражада бўлади. Ишлаб чарчамайсиз. Яна ва яна иш сўрайверасиз, сўрайверасиз. Раҳбарлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлайди. Аммо билинг, бу ҳайратнинг замирида мукофот пули, рағбатлар ётади. Сизнинг кўмагингиз натижасида дўстлардан, синфдошлардан ва қўшнилардан бири муаммосини ижобий ҳал этиб олади. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишлари зарурлигини унутиб қўймасинлар.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун эрталаб уйқудан уйғонгач, югуриш ва кетидан совуқ сувда чўмилиш лозимлигини унутманг. Бу соғлиғингиз учун жуда фойдали. Шундай экан, режимни бузманг. Бузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга унинг қайсарлиги путур етказиши мумкин. Очиқчасига гаплашиб олишингиз керакка ўхшайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар, кексалар вирус юқтиришдан нари бўлишлари сўралади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

31 март сиз учун ғалабалар кунига айланади. Зиммангизга юкланган вазифаларни ўз вақтида аъло даражада адо этасиз. Яна қандайдир қаҳрамонликка қўл урасиз. Бунинг эвазига мукофотини ҳам албатта оласиз. Буларнинг барчасига жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга бўлган кучли муҳаббат сабабчидир. Айнан у сизни руҳлантиради, қанот бахш этади. Саломатлик, овқатланиш режимига алоҳида риоя қилишингиз талаб этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Агар бугун кимнидир ранжитсангиз, билингки, сал ўтмай ўзингиз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қоласиз. Кун давомида жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Ҳасадгўйлар сизни таъқиб эта бошлаши мумкин. Улар сиз оладиган мукофот пули ёки даромаддан хабар топгач, ғимирлаб қолишлари тайин. Кечки пайт ажойиб харидларни амалга оширасиз. Баъзилар жуфтига ёки бўлғуси жуфтига атаб қимматбаҳо тақинчоқ сотиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

31 март куни олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган бўласиз-у, аммо режалар барбод бўлади. Тақдирнинг буюргани-да. Қариндош-уруғларнинг оғирини енгил қилинг. Ҳеч қурса улар хурсанд бўлишсин. Лекин кун давомида омадли лаҳзалар ҳам бўлади. Кечқурун кечирган кунингиздан минг марталаблар рози бўласиз. Кечқурун ёлғизлардан кимдир бўлғуси жуфтини учратиб танишади. У ростдан ҳам идеалингиздаги инсон бўлиб чиқади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун оила қурмаганлардан кимдир севгилисининг дўмбирасига ўйнайди. Агар сизга бу нарса қийинчилик ёки муаммо туғдирмаса, марҳамат, ўйнайверинг. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечмайди. Уни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак бўлади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг, хонангиздаги ҳавони алмаштиринг. Шунда уйқусизликдан азоб чекмайсиз иншооллоҳ.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

31 мартда сизни кичик, аммо нуфузли тадбирга таклиф этишлари мумкин. Аммо сиз негадир боришдан бош тортасиз. Билинг, агар бормасангиз, кейинчалик жуда афсусланасиз. Техника воситаларини таъмирлаш керак бўлса, албатта йўриқномаси билан олдиндан танишиб чиқинг. Кун давомида ҳавонинг авзойи яхши эмаслиги сабабли артериал қон босимингиз сакраши кутилади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун неки иш бўлса бирданига катта тезликда адо этинг. Йўқса уларнинг барчасини уддалашга улгурмайсиз. Янги лойиҳаларга қўл урганлар муваффақиятга эришиш учун бор билим, тажрибасини ишга солиши лозим. Балки пул тикиш ҳам керак бўлар. Буни вақт кўрсатади. Бугун севишганларнинг куни туғади. Романтик учрашувга яна қандайдир бир қизиқарли, қувноқ ҳодисани уйғунлаштиринг. Вақтингиз янада чоғ ўтади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...