УЗОҚ ЁКИ ҚИСҚА УМР КЎРИШ ОДАМНИНГ СОЧ РАНГИГА ҲАМ БОҒЛИҚ ЭКАН…

0

 

Англия олимлари айнан шу масалада тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотларда 200 мингга яқин эркак иштирок этди. Маълум бўлдики, тўқ рангли соч эгалари оч рангли соч эгаларига нисбатан узоқроқ умр кўраркан. Аммо брюнетлар малласочларга қараганда анча кеч жинсий жиҳатдан балоғатга етишаркан. Бунинг бошқа жиҳати ҳам бор. Одам қанча эрта жинсий жиҳатдан балоғатга етса, юрак хасталиклари, қандли диабет шунча кўпроқ хавф солади. Оч рангли соч эгалари эса боя таъкидланганидек, жинсий жиҳатдан тўқ рангли соч соҳибларига нисбатан анча эрта балоғатга етади.

Хуллас, сочлар ранги, узоқ умр кўриш ва жинсий жиҳатдан балоғатга етиш организм тараққий этиши учун хизмат қилувчи гормонлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

 

loading...