ХИТОЙ КОРОНАВИРУСИ. 30 МАРТ ТАФСИЛОТЛАРИ…

0

 

Бугун коронавирус пайдо бўлганига 110 кун, пандемия эълон қилинганига эса 20 кун бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 30 март ҳисобидан дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 722 минг 910 кишига етди. Сўнгги бир кеча кундузнинг ўзида дунё бўйича 39 минг 900 киши коронавирус юқтириб рўйхатга олинди. 151 минг 294 киши тузалиб касалхоналардан чиқди. Шуларнинг 5 минг 680 нафари сўнгги бир кеча-кундузда тузалиб чиққан.

Ўлим топганлар сони 33 минг 976 кишини ташкил этди. Охирги бир кеча-кундузда 1 минг 872 киши оламдан ўтди.

Коронавирус юқтириш бўйича дунёда Америка етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда жами коронавирусга чалинганлар сони 142 минг 004 кишидан иборат. Иккинчи ўринда Италия турибди. Бу ерда 97 минг 689 киши вирус юқтирган. Учинчи ўринни Хитой эгаллаган. Хитойда жами коронавирус юқтирганлар сони 82 минг 447 нафарга тенг. Испанияда 80 минг 110, Германияда 62 минг 435 киши вирус юқтирган.

Россияда сўнгги бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони 269 нафарни ташкил этди. Умумий хасталанганлар эса 1534 киши, уларнинг 8 нафари ўлим топди. Америкада коронавирус туфайли 2484 киши, Италияда 10 минг 779 киши, Хитойда 3311 киши оламдан ўтган.

loading...