Хитой Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

1

Хитойнинг «Норинко», «Виек Точмаш», «Хайтера», «Поли Технолоджи» ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Бу тиббиёт буюмлари 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

loading...

1 ТА ФИКР

  1. йнинг «Норинко», «Виек Точмаш», «Хайтера», «Поли Технолоджи» ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Comments are closed.