2020 ЙИЛ АПРЕЛДА ҚЎЙ ВА БУЗОҚ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Апрел ойи қўй буржи вакилларига ўзига бўлган ишонч ва янги куч, имкониятларни ваъда қилмоқда. Айниқса, муҳаббатда сиз муваффақият қозонасиз. Оилалиларнинг жуфтига бўлган меҳри ортади. Уларнинг садоқатига қайта-қайта амин бўлишади. Оиласизлар эса апрел ойида бўлғуси бахтини топади. Муҳаббат сизни янги-янги зафарларни қучишга отлантиради. Ташаббус албатта сизнинг қўлингизда бўлади.

Бу ойда моддий жиҳатдан аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Айримлар организмида витамин етишмовчилигидан безовта бўлади. Бироқ буларнинг барчаси ўткинчи. Апрел ойидан умумий маънода ёмонлик кўрмайсиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бузоқ буржи остида туғилганлар апрелда атрофдагиларга ўзларининг кескин характери билан ёқиб тушмаслиги мумкин. Айниқса, иш жойингиздаги қайсарона тутадиган йўлингиз ҳамкасбларга сира ёқиб тушмаслиги тайин. Билинг, бу келажакда мартабангиз юқорилашида салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас.

Апрелнинг иккинчи ярмида омад кулиб боқиши кутилмоқда. Олқишлар, мақтовлар сиз томонга ёғила бошлайди. Шу ойда қачонлардир муносабатлар узоқлашиб кетган эски танишлар билан яна топишасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

loading...