АҚШ КОРОНАВИРУСДАН БЕМОРЛАРНИНГ ЎЛИМИ БЎЙИЧА ХИТОЙНИ ҚУВИБ ЎТДИ…

0

 

Шу ҳақда Жонс Хопкинс университети мутахассислари маълумот тарқатган. Маълумотда айтиладики, Америкада ҳозирги пайтда коронавирус туфайли ўлим топганлар 1415 кишини ташкил этмоқда. Хитойда эса бу кўрсаткич 3309 кишига тенг. Коронавирусдан ўлганларнинг сони бўйича Италия ва Испания етакчилик қилмоқда.

Яна бир маълумотда таъкидланишича, Америкада кузга бориб коронавируснинг иккинчи тўлқини тарқалиши мумкин. Аммо президент Дональд Трамп АҚШ бу синовларга тайёр эканини айтиб ўтди.

Ҳозирга қадар дунёда коронавирус туфайли 40 мингдан зиёд одам ҳалок бўлди. 174 минг киши тузалиб касалхоналардан чиқди.

 

loading...