Бабаян улгурди …

0
23 март куни Ўзбекистондаги барча рейслар бекор қилинишидан сал аввал Самвел Бабаян Хитойга йўл олишга улгурди, дея хабар бермоқда СА.

Авиақатновларни тўхташи эвазига мураббийни Хитойга етиб олиш имконияти тушиб кетганди. Агар у «Чанчунг Ятай» қароргоҳига ўз вақтида етиб бормаганида, ким билади, мавсум бошланиши кутилаётган чемпионатда Хитой клуби ўзига янги мураббий топган бўлармиди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик мутахассис декабрь ойи бошларида Хитой клубига бош мураббий этиб тайинланганди.

loading...