БЕЛОРУССИЯДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Белоруссияда хизмат кўрсатган артист, Якуб Колас номли театрнинг машҳур актёри Виктор Дашкевич коронавирус юқтириш туфайли оламдан ўтди. Бу Белоруссияда коронавирус туфайли илк бор кузатилган ўлим ҳолати ҳисобланади.

Дашкевич ва рафиқасини коронавирус юқтирганликда гумон қилиб сил касалликлари диспансерига жўнатишганди. Аммо у ерда жой қолмаган экан. Ноилож уйга қайтишди. Актёрнинг аҳволи ёмонлашгандан кейин бошқа бир касалхонага ётқизишди. 75 ёшли Дашкевичнинг аҳволи касалхонага ётгандан кейин баттар ёмонлашди. Уни учинчи касалхонага ётқизишди. Яна тестдан ўтказишди. Афсуски, врачлар актёрнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У вафот этди.

Дарвоқе, рафиқаси вирус юқтирмаган. Уни 14 кунлик карантинга туширишган экан. Ҳозир у ўзини жуда яхши ҳис этяпти.

Эслатиб ўтамиз, Белоруссия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра мамлакат бўйича коронавирус юқтирганлар сони ҳозир 152 нафарга етган.

 

loading...