БИР НЕЧА ҚИШЛОҚНИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНТИРГАН АЁЛНИ ЎЛДИРИБ ЮБОРИШМОҚЧИ…

0

 

Украинанинг Черновицк вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган аёл яқинда Италиядан коронавирус юқтириб келганди. Врачга учрашиш ўрнига ҳеч нарса бўлмагандек жамоатчилик орасида юраверди. Тадбирларда қатнашди, қўшни қишлоқлардаги одамлар билан мулоқотда бўлди. Хуллас, яқин атрофдаги бир неча қишлоқ одамларини ёппасига коронавирусга чалинтирди. Ўзи эса тузалибди. Аммо ваҳимага тушиб қолган. Аёлнинг айтишича, қўшни қишлоқдагилар уни ҳам, болалари, невараларини ҳам ҳамма-ҳаммасини уй ичига қамаб, уйни ёқиб юборишмоқчи экан.

— Одамлар, — дея интернет орқали қишлоқдошларга ялинмоқда у. — Болаларим, невараларимга тегманглар! Мана, ўлдирсангиз, мени ўлдиринг. Сўясизми, болта билан нимталаб ташлайсизми, менга барибир. Фақат болаларимга тегманг!

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Черновицк вилояти бўйича коронавирус юқтирганлар сони 60 нафардан ошиб кетган.

 

loading...