Бишкекда биринчи марта онлайн тўй ўтказилди (видео)

0

Коронавирус туфайли 25 мартдан фавқулодда ҳолат эълон қилинган Қирғизистонда илк марта онлайн тўй ўтказилди.

Бишкек шаҳрида яшовчи ёшлар тўйларини видеоалоқа орқали ўтказган.

Тўйда келин-куёвнинг қариндошлари, дўстлари ва ҳатто бошловчи ҳам иштирок этди.

«Бироз ҳаяжондаман, чунки видеоалоқа орқали ўтказилаётган тўйда биринчи марта бошловчилик қиламан», — дейди тўй бошловчиси.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалиниш бўйича 94 та ҳолат аниқланди. Уларнинг 3 нафари тузалган, яна 3 нафари оғир аҳволда. Республиканинг Бишкек, Ўш, Жалолобод, Новқат ва Ўш вилоятининг Қорасув тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат режими ва комендантлик соати жорий этилган.

Daryo.uz

loading...