Даврон Файзиев: «UFC ва Хабиб ўртасида яна тушунмовчилик»

0

Нурмагомедов АҚШда йиғин ўтказадиган А.К.А клуби карантинга ёпилгач, UFC унинг жамоасига Россияга қайтишга рухсат берган.

Тони Фергюсон билан жанг эса Абу Дабига кўчирилиши айтилган. Энди эса Хабиб инстаграм жонли эфирида UFC жангни Америкада ўтказвормоқчи эканлигига шубҳа билдирди. Аммо энди Хабиб АҚШга кира олмайди. Шу сабабли UFCнинг 249-турнири яна бекор қилиниши ҳавфи кучайди.

Шу билан бирга Дана Уайт жанг 99,9 фоиз ўтказилади деб айтган. Кеча эса промоушн яна бир анонс ролигини чиқарди.

Шу гаплар орасида биз Уайтнинг локация борасидаги режасини билиб олдик. Демак, ёки Абу Даби ёки бу рақиблар ўртасидаги бешинчи жанг ҳам бекор бўлиши мумкин. Интрига сақланиб турибти.

Даврон Файзиев

loading...