Эрдўған 7 ойлик маошини коронавирусдан жабрланганлар учун эҳсон қилди

0

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған етти ойлик маошидан жами (90 минг долларга яқин) воз кечди. Маълум бўлишича, у маошини мамлакатда коронавирусга қарши курашиш учун хайрия қилган, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Таъкидланишича, Эрдўған коронавирус сабаб ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш учун хайрия акцияси бошланганлигини эълон қилди. Туркия Президентининг сўзларига кўра, мамлакат вазирлари ҳам хайрия кампаниясига маблағ ажратган. Кампаниянинг илк кунида 1 миллион долларга яқин маблағ йиғилган.

Маълумот учун, Туркияда жами 10 827 нафар инсон коронавирусдан касалланди. Уларнинг 168 нафари вафот этди, 162 нафари эса соғайиб кетди.

loading...