Одил Аҳмедов карантинга жойлаштирилган

0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Шанхай СИПГ» футболчиси Одил Аҳмедов ҳозир Шанхайда.

«Championat.asia» нашрига маълум бўлишича, терма жамоамиз сардори Хитойда чегаралар ёпилишидан олдин Шанхайга бориб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, шанхайликларнинг бразилиялик ўйинчилари Халк ва Оскар пайшанба куни соат 23:49да, яъни Хитой чет элликлар учун ўз чегараларини ёпишидан 11 дақиқа олдин Хитойга етиб боришган ва улар ҳам 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

loading...