Қолдирилган Токио Олимпиадасининг ўтказилиш саналари маълум бўлди

0

Хабарингиз бор, коронавирус сабаб жорий йил Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бир йилга сурилган эди. Айни пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси, Япония ҳукумати ва Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси билан мусобақанинг келгуси йилда ўтадиган регламенти бўйича музокара олиб бормоқда.

Шубҳасиз, бу муҳокамада асосий мавзу Олимпия ўйинларини ўтказиш санаси бўлди. Расмий эълонга кўра, келаси йил ўтадиган Олимпия ўйинлари 1 кунга ўзгарди ва 23 июль – 8 август кунларига белгиланди.

Бу билан жорий йили ўтиши керак бўлган саналарда деярли ўзгариш бўлгани йўқ. Қолаверса, мусобақанинг дастурини янгилашда, спортчи ва мураббийларнинг режаларига катта таъсир ўтказмаслиги назарда тутилган. Эслатиб ўтамиз, режага кўра Олимпия ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтиши белгиланган эди.

loading...