ҚОЗОҒИСТОНДА ЯНА БИР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Шу йил 31 март куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида 50 ёшли эркак коронавирус туфайли оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, у 1 ой бурун коронавирус юқтирган. Аммо врачларга мурожаат этмаган. Унинг иши тез-тез хизмат сафарларига чиқишдан иборат бўлган.

Марҳумнинг 31 нафар қариндоши дарҳол касалхонага ётқизилди. У мулоқотда бўлган жами 50 киши карантинга туширилди. Ҳозир марҳумнинг икки яқини ҳам коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

Қозоғистонда шу йил 26 март куни илк бемор коронавирусдан вафот ўтганди.

 

loading...