РОССИЯЛИК ХОНАНДА ЖАСМИН КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

Россиялик машҳур хонанда Жасмин ҳам коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

— Мен ҳам, ўғлим Мирон ҳам коронавирус юқтирибмиз, — деди хонанда. — Мен грипп бўлдик шекилли деб ўйлагандим. Ҳар хил таҳлиллар топширдик. Ҳадеганда врачлар касалимизни аниқлай олишмади. Лекин барибир топилди.

42 ёшни қаршилаган хонанданинг айтишича, дастлаб иситмаси юқорилаб кетган ва йўтали кучайган. Шу дард билан олишиб ўн кун уйида ётибди.

Қарангки, Жасмин яқинда бастакор Игорь Крутойнинг синглиси уюштирган зиёфатга борган. У ерда Лев Лещенко ҳам бор эди. У билан қўл бериб кўришган, суҳбатлашган. Буни эслашимизга сабаб шуки, куни кеча Лев Лещенко рафиқаси Ирина билан коронавирус юқтирганликда гумон қилиниб касалхонага ётқизилганди. Кейинчалик унинг аҳволи янада оғирлашган. Жасмин ҳам айнан Лещенкодан коронавирус нусхасини қабул қилиб олган. Уйига келиб ўғлини ҳам касаллантирган.

Жасмин 2000 йилларда Россияда машҳур бўлиб кетган. Унинг «Перепишу любовь», «Как ты мне нужен», «Самый любимый», «Головоломка» ва «Дольче вита» каби қўшиқларини ҳали ҳануз миллионлаб мухлислар жон қулоғи билан эшитади.

 

loading...