Tesla Cybertruck моделини энг кўп буюртма қилган давлатлар рўйхатини эълон қилди

0

 

Tesla компанияси ўзининг Cybertruck модели ёрдамида АҚШда пикапларни электрлаштириш орқали электромобиллар савдосини ривожлантириш ниятида, деб хабар беради 3Dnews.

АҚШда пикапларга бўлган талаб жуда юқори. Шунингдек, маълум бўлишича, Tesla’нинг янги электромобил пикапига бўлган қизиқиш ҳам катта.

Cybertruck модели намойиш этилгач, Tesla 100 доллар депозит киритиш орқали унинг дастлабки буюртмаларини қабул қила бошлади. Компания раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, икки кун ичида электропикапга 150 мингдан ортиқ дастлабки буюртма келиб тушган, бир ҳафтадан сўнг, уларнинг сони 250 мингдан ошган. Шундан сўнг, компания буюртмалар статистикасини янгилашни тўхтатган, бироқ ҳисоб-китобларга кўра, 89 кун ичида буюртмалар сони 500 мингга етган.

1800 дан ортиқ Tesla иштиёқмандлари томонидан йиғилган ҳамда CybertruckTalk.com ресурсидаги маълумотлар бўйича Tesla Cybertruck’ка қайси давлатдан кўпроқ буюртма келиб тушгани аниқланди:

  1. АҚШ (76,25 фоиз);
  2. Канада (10,43 фоиз);
  3. Австралия (3,16 фоиз);
  4. Буюк Британия (1,39 фоиз);
  5. Норвегия (1,11 фоиз);
  6. Германия (1,05 фоиз);
  7. Швеция (0,83 фоиз);
  8. Нидерландия (0,67 фоиз);
  9. Франция (0,44 фоиз);
  10. Исландия (0,44 фоиз).
loading...