Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 1 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

1 апрел куни яқинларингиз билан бузилган муносабатларни қайта тиклаш учун қўполроқ айтганда, оғир артиллерияни ишга солишингиз керак. Агар педагогик қобилиятингиз бўлса, артиллерия шарт эмас. Ҳамкасбларингиз орасидан сизни танқид остига оладигани топилиши мумкин. Бу раҳбарлар танқидидан ҳам бешбаттар чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Бугун алдов йўли билан кун ўтказадиганлар билсин, агар тўғри йўлга тушиб олишмаса, жуда бир ёқимсиз вазиятга тушиб қолишади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун бузоқ буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари лотереядан катта пул ютуғини ютиб олиши мумкин. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда тезобликка йўл қўйсангиз, билингки, бу муносабатларнинг муносабатлиги қолмайди. Жуда афсусда қоласиз. Чунки у сизнинг барча сирларингизни билади. Ўзингизни оқлашга бир оғиз гап топа олмай афсусда қоласиз-а. Кечқурун эски қадрдонлардан бири бир нечта хабарлар етказиши кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

1 апрелда иши ҳисоб-китоб билан боғлиқ инсонлар жуда эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Текширувчилар пайдо бўлиши мумкин. Сергак туринг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда хаёлпарастликка йўл қўйманг. Кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ҳамкасблардан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат тажовузкорлик руҳида кечиши мумкин. Ҳушёр бўлинг. Рўзғордаги муаммоларни устаси ёрдамидагина бартараф этинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Вирус юқтиришдан сақланинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун эрталабдан иллюзия етовида қолишдан сақланишингиз керак. Барибир омадингиз чопмайди. Романтика сизга фойда бермайди. Туйғуларга асир бўлишдан сақланинг. Қариндошлар бажарилиши мумкин бўлмаган ишларни сиздан талаб қилишади. Уларга тушунтиришингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз ўзингизнинг ҳаракатингизга боғлиқ бўлади. Таътилга чиқишни истасангиз, ўз ҳисобингиздан чиқманг. Харажатларга зеб беришни хаёлингизга ҳам келтирманг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

1 апрел куни ишлар оғир бўлса-ю, қўрқиб кетсангиз, ўзингизга зиён қиласиз. Билинг, ишнинг енгили бўлмайди. Бахтга, омадга, даромадга осонлик билан етиб бўлмайди. Агар фаолиятингизни кенгайтириш ниятида бўлсангиз, ўқиб-ўрганишга эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Ақлни ишлатган ҳолда иш тутсангиз, даромадингиз ҳам орта боради. Баҳор ҳавоси шахсий ҳаётингизга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Кечқурун оиласизлардан кимларнидир романтик учрашувга таклиф қилишлари кутилмоқда.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун ҳазил-мутойиба куни. Шуни унутманг. Кунингиз алданишлар, ҳазил-ҳузуллардан мосуво кечмаслиги тайин. Шунга тайёр туринг. Ишхонангиздаги раҳбарларни асло танқид остига ола кўрманг. Нақ балога қоласиз-а. Энди-энди шахсий бизнесга қўл урганлар, ёки яқинда тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаганлар рақобатчилар балосидан ўзларини асрашлари сўралади. Улар имкон топишса, сизни икки ямлаб бир ютишга тайёр туришади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

1 апрелда кимдир сиздан пул қарз сўраса, албатта ёрдам беришингиз тавсия этилади. Айниқса, қарз сўраган дўстлардан бири бўлиб чиқса, сира хавотирланмасдан бераверсангиз бўлади. Биласизки, у қарзини вақтида қайтаради. Кун давомида турли халқ нақллари, ирим-сиримларига ҳам бироз эътибор қаратган ҳолда иш тутсангиз ҳам кам бўлмайсиз. Ҳасадгўйлар билан мулоқотга киришишдан нари бўлинг. Айрим дўстларимиз бекитиқчасига бўлса-да, олис манзилга сафарга отланиш эҳтимоли бор.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун дунёнинг бор пулини ишлаб топа олмайсиз. Аммо қашшоқлашиб ҳам қолмайсиз. Сира чиқиша олмайдиган бир одамдан салбий энергетика ўтиш хавфи сезилмоқда. Агар ўша одамни кўриб қолсангиз, узоқдан четга бурилиб кетишга ҳаракат қилинг. Жисмоний зўриқишларни қанча керак бўлса, шунча кўпайтиринг. Бу сизга фақат наф беради. Кечқурун олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Кейин эса спортзалда спорт билан шуғулланишингиз, бассейнда чўмилишингиз талаб этилади. Тўғри овқатланинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 апрел кунини спорт ритмида кечиришингиз сўралади. Спорт машғулотлари, югуриш ва рақс билан банд бўлиш жуда хайрли кечади. Ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар жиддий мушкулотларга дуч келишлари мумкин. Шунинг учун иш жараёнида организмни зўриқтиришдан нари бўлинг. Муҳим ҳужжатлар билан ишловчилар бугун яхшигина моддий манфаат кўришлари кутилмоқда. Рўзғор юмушларига ҳам худди молиявий масалага муносабат юритганингиз каби жиддий ёндашинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар барчанинг диққат марказида бўлишади. Кун мобайнида сизни тантанали тадбиргами, концертгами таклиф этишлари мумкин. Албатта боринг. Бундай тадбирларга оҳори кетмаган кийимларда бориш лозимлигини унутманг. Аёллар гўзаллик салонига мўралаб ўтишса ҳам зиён қилмайди. Карантинни ҳисобга олинса, мутахассисни уйга чақирсангиз ҳам бўлади. Лекин серқатнов йўлларда жуда сергак туринг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

1 апрелда сизга талаб оҳангидаги мурожаатлар сира ёқиб тушмайди. Фақат мулойим оҳангдаги мулоқотларнигина тан оласиз. Кайфиятингизда позитив етишмайди. Салгина ортиқча гап сизни қуюшқондан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Тушдан кейин ишингиз бўйича учрашувни бошдан кечирасиз. Баъзилар яқин манзилга хизмат сафарига бориб келишлари мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказишингиз кутилмоқда.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун кайфиятингизни бир пул қилишлари эҳтимолга яқин. Барчага мўмайгина қилиб бериладиган мукофот пули сизга оз ажратилиши мумкин. Раҳбарлардан суриштиришни унутманг. Бунга ҳаққингиз бор. Тадбиркорлар эса аксинча бугун катта миқдорда дивиденд олишлари кутилади. Бир лойиҳага катта пул тиккандингиз. Мана, даромадини оласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...