Ўзбекистон бокс федерацияси ходимлари коронавирус пайтида ажойиб ишга қўл уришди

0

Сир эмаски, бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси Ўзбекистонга ҳам етиб келган.

Ушбу касалликка қарши катъий кураш олиб борилаётган оғир ва синовли кунларда Ўзбекистон бокс федерацияси ходимлари кўнгилли равишда бирлашиб, бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб беришди.

Ушбу синовли кунларда карантин қоидаларига амал қилинг, бу бўйича берилган йўриқномаларни ўз вақтида бажаринг. Биз биргаликда ушбу касалликни енга оламиз!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

loading...