Хатирчида қишлоқ поликлиникаси шифокори 2 ёшли болани клиник ўлим ҳолатидан ҳаётга қайтарди

1

Хатирчилик жарроҳ Комил Райимов сувга чўкиши оқибатида клиник ўлим ҳолатига тушиб қолган 2 ёшли Азизбекни жонлантириб, ҳаётга қайтарди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Kun.uz’га воқеа гувоҳларининг хабар беришларича, 27 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 33-қишлоқ оилавий поликлиникасига, ариқдаги сув оқиб ўтаётган қувурга 10 дақиқа давомида тиқилиб қолиб, сув ютган 2 ёшли Азизбек Шуҳратов клиник ўлим аломатлари билан олиб келинади.

Поликлиника шифокори, жарроҳ Комил Райимов ҳамда бошқа шифокорлар иштирокида бола ҳаёти қутқариб қолиниб, Хатирчи туман тиббиёт марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.