ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

НЎХАТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Нўхат таркибида клетчаткалар кўп. Улар организмдан турли заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқариш учун хизмат қилади.

2. Дунё бўйича нўхатнинг 7 та тури бор.

3. Нўхатни дастлаб бундан бир неча минг йиллар аввал Қадимий Ҳиндистонда етиштира бошлашган.

4. Доимий тарзда нўхат истеъмол қилинса, қон томирларда қон қотиб қолиш ҳолатлари (тромб) бўлмайди.

5. Нўхат организмдан зардобни сиқиб чиқаришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

6. Нўхат таркибида оқсиллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

7. Дунёда ҳар йили 15 млн тоннадан кўпроқ нўхат етиштирилади.

8. АҚШнинг учинчи президенти Томас Жефферсон ўзининг дала ҳовлисида нўхатнинг 30 дан ортиқ навини етиштирган.

9. Нўхатдан тайёрланган колбаса XIX ва XX асрларда немис аскарларининг энг севимли таоми ҳисобланган.

10. Қадимий Хитойда нўхат бойлик тимсоли сифатида қадрланган.

11. Нўхат крахмалидан дунёда биопластмассалар ишлаб чиқарилади.

12. Нўхат ажойиб ўғит ишлаб чиқарувчи ўсимлик ҳамдир. Уни йиғиштириб олишгач, ернинг ҳар бир квадрат метрида 100 граммдан азот қолиб кетади.

13. 1984 йили Англияда ким қисқа вақт ичида кўп нўхат ейиш бўйича мусобақа ўтказилган. Унда Жанет Харрис исмли иштирокчи 1 соатда роппа-роса 7175 дона нўхат еб ғолиб бўлган.

14. Нўхат калорияга жуда бой. Шунинг учун уни кўп еб бўлмайди. Кўп еб қўйган одамнинг ошқозони хасталаниши ҳеч гап эмас.

15. Нўхатнинг яна бир жиҳати борки, у одамни узоқ вақт тўқ тутади.

16. Нўхат гемоглабинни кўтаради, юрак фаолиятига ижобий таъсир этади ва мияни чархлайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...