2020 ЙИЛ АПРЕЛ ОЙИДА ЭГИЗАКЛАР ВА ҚИСҚИЧБАҚА БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Апрел ойида сиз фаолият позициянгизни белгилаб олишингиз лозим бўлади. Яхшиси, тадбиркорлик позициясини танлаганингиз маъқул. Шунда атрофингиздагилар ҳам ҳар бир содир этган ҳаракатларингиздан мамнун бўлади.

Бу ойда кайфиятингиз деярли ҳамиша позитивда бўлади. Одамлар билан шинавандаларча мулоқот қиласиз. Бу жамоавий ишларни адо этишингизда албатта асқотади.

Молиявий масалада ўта жиддий бўлинг. Акс ҳолда йўқотишлардан бошингиз чиқмаслиги мумкин.

Апрел сиздан кучли масъулият талаб қилади. Эркакларга бу ойда қарама-қарши жинс вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилиш тавсия этилмайди.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Апрел ойида бир иш бошлашдан олдин узоқ вақт мулоҳаза қилиб ўтиришингиз тавсия этилмайди. Бундай тактика билан муҳим қарорлар чиқаришингиз хавфли кечади.

Ой давомида кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг. Дам олиш учун вақтни аяманг. Янги хобби топинг.

Ой давомида қисқичбақа буржи остида туғилганлар қандайдир сирли одамларга айланиб қолишлари ҳақиқатга яқин. Ҳеч кимга яқинлашгингиз келмайди. Сирларингизни бировларга раво кўра қолмайсиз. Лекин шуни билингки, атрофдагилар билан фаол мулоқот қилмасангиз, ишларингиз бароридан келиши қийин кечади. Саломатлигингиз апрелда деярли панд бермайди. Қолаверса, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.

Астролог Василиса ВОЛОДИНА

loading...