Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 2 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

2 апрел куни илгаригига нисбатан икки ҳисса кўпроқ иш бажаришингизга тўғри келади. Худди шу нарса мартабангиз ошишини таъминлаб беради. Лекин иш бажариш жараёнида куч ва имкониятларингизни албатта ҳисоб-китоб қилинг. Куннинг иккинчи ярмида суюкли инсонингиз сизга ёқмайдиган ҳаракатлардан бирини содир этиши мумкин. Аммо аччиқланманг. Ҳаётда нималар бўлмайди. У билан мулоқотлар сонини кўпайтиринг. Бу муносабатлар мустаҳкамлигини таъминлайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун биринчи навбатда сергакликни кучайтирадиган кунингиз. Шахсий ҳаётда масъулиятни ҳам кучайтиришингизга тўғри келади. Ёлғиз бўлсангиз, муносабатлар ҳақида кўп гапирманг. Бунинг ўрнига муносабатлар мустаҳкам бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун баъзиларга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Албатта рози бўлинг. Пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Баҳор фаслида вирус юқтиришдан сақланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

2 апрелда ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда етакчиликни ўз қўлингизга олишингиз керак бўлади. Шунинг баҳонасида авторитетингиз мустаҳкам тортади. Кўпчиликнинг асаблари айнан бугун таранг тортиши мумкин. Бу ҳолат кўп жабҳаларда сизга панд беради. Эмоцияни жиловлаш пайига тушинг. Оилалилар кечки пайт фарзандларининг яхши ишларидан хабар топишади ва албатта сиз хурсанд бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун имкон доирасида табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз жойида эмас. Иммунитетни кўтариб олишингиз керак. Оғир юк кўтарманг. Ҳатто, озиқ-овқат маҳсулоти бўлса ҳам бошқалар кўтараверсин. Фақат сиз эмас. Турли тадбирларга боришдан ҳам сақланинг. Улар жисмоний ҳолатингизга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Кечқурун одатга кўра тоза ҳаво сайрига чиқинг. Кўпроқ вақт тоза ҳавода сайр қилиб юринг. Муҳаббатда ёлғизларнинг омади чопмайдиган бўлиб турибди.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

2 апрел куни атрофингиздагилар, воқеа-ҳодисалар, манзараларнинг барчаси сизга эркинликни раво кўрмаётгандек туюла бошлайди. Ўзингизни худди зиндондагидек оғир ҳис эта бошлайсиз. Аслида эса ундай эмас. Эркинлик ўз қўлингизда. Молиявий муаммоларни бартараф этиш бугун оғир кечиши мумкин. Лекин бировлардан қарз олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оила қурмаганларнинг айримлари яқинда суюклиси билан муносабатларга шошма-шошарлик туфайли нуқта қўйган бўлса, бугун кечки пайт бу хатони тўғрилаш учун имкон туғилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун паризод буржи вакилларининг пичоғи деярли мой устида бўлади. Режаларнинг ярмиси тушгача етмай ижобий ҳал бўлади. Нафақат ишда, балки муносабатларда ҳам масалага ижодий ёндашишингиз фақат фойда беради. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингизга муаммоларини бартараф этишда ёрдамингиз зарур бўлади. Кредит олишни мўлжаллаётган бўлсангиз, бу ишни мутахассис иштирокисиз амалга оширманг. Акс ҳолда катта йўқотишларга юз тутасиз.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

2 апрелда эрталаб негадир касбингизни ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Бироқ кечқурунга бориб фикрингиз яна ўзгаради. Майда-чуйда ишларга етарлича эътибор билан ёндашилса, албатта даромад келтиришини ниҳоят англаб етасиз. Молиявий масалада фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш тутинг. Кўп ишланг. Муҳаббатда ёлғизларга эҳтирослар ошно тутинади. Суюкли инсонингизни рашк билан севишингиз, унинг ишқида куйиб-ёнишингиз ўз натижасини беради. Бардам бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи вакиллари ҳаёт қоидалари ва режимлар асосида ҳаёт кечиришлари керак. Хатоликларга сабаб бўладиган қадамлар ташлашдан сақланинг. Оилалилардан кимлардир ёқимли совғага эга бўлади. Фарзандларингиз сизни хурсанд қилиш учун шу совғани ўйлаб топган бўлиб чиқади. Хурсанд бўлаверинг. Хизмат сафарига боришни номаълум муддатга қолдириб туришингизга тўғри келади. Сабабини ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 апрел куни ажойиб харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Сотиб олганларингизнинг барча-барчаси оилангиз, яқинларингиз учун жуда муҳим бўлиб чиқади. Лекин тўловларни амалга ошираётганда, жуда сергак бўлинг. Чув тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кичик тадбирлар, никоҳлаш маросимлари, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг. Режим асосидагина овқатланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган ҳамкасблар дастидан кўп асаб бузишингизга тўғри келади. Уёқда раҳбарлардан гап эшитасиз. Бир ёқда ёш ҳамкасбларнинг хатолари. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини истасангиз, яхшигина тер тўкишингиз керак бўлади. Бир неча ишларни баравар адо этинг. Буни уддалайсиз. Агар шахсий ҳаётингизда муаммо пайдо бўлса, биринчи ўринда ўзингизни айбланг. Хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, тузатишга ҳаракат қилинг. Ҳали вақт бор.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

2 апрелда олис сафарга чиқишни асло режалаштирманг. Ҳозир кириш-чиқиш эшиклари ёпиқ. Қон босимингиз сакраши, бош оғриғидан безовталанишингиз, иштаҳангиз йўқолиши мумкин. Аҳволингиз оғирлашиб қолишини истамасангиз, саломатлик ҳақида жиддий қайғуринг. Дўстлардан бири ташқи кўринишингиз масаласида салбий фикрлар билдириши, сизга танбеҳ бериши кутилади. Кечқурун ўзингизга ёқадиган кийимлар харид қилинг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида ўзингизга ёқмайдиган бир кимса асабингизга тегиши кутилмоқда. Бу дўстлардан бириникида ташкил этиладиган кичик меҳмондорчилик пайтида юз беради. Бел, қўл-оёқларингизга мустаҳкамлик ато этувчи машқларни тез-тез бажариб туришдан тийилманг. Уй шароитида амалга ошириладиган косметик муолажалар ҳам аёлларга, қизларга фойда беради. Кечқурун дўстлардан бири сердаромад бир ишда шериклик таклиф этади. Рози бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...