2020 ЙИЛ АПРЕЛДА АРСЛОН ВА ПАРИЗОД БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Апрел бошида арслон буржи вакилларини ишда айрим кўнгилсиз вазиятлар кутади. Аммо сизда бу муаммони йўқ қилиш учун куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Лекин профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ўта масъулиятли бўлишингиз талаб этилади. Раҳбарлар чиқараётган қарорлар сизга ёқмаса ҳам сукут сақланг. Уларга қарши чиқманг. Ҳамкасблар орасида ўзингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилишга ҳақлисиз.

Атрофдагилар билан илиқ муносабатлар, фаол суҳбатлар кўплаб ёқимсиз ҳолатларга чап беришингизда асқотади. Арслон буржи остида туғилган аёллар, қизлар оила қурмаган бўлса, қарама-қарши жинс вакиллари билан ўзаро муносабатларда жуда эҳтиёт бўлишлари сўралади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Паризод буржи вакилларининг апрелда қиладиган биринчи иши ўзига нисбатан ишхонасидаги раҳбарлар эътиборини янада кучайтиришга уринишдан иборат бўлади. Бу масалада омадингиз чопади. Раҳбарлар сиз бажарган ишларни юқори баҳолашади. Апрел ярмига бориб атрофингиздагилар билан муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин. Ўз позициянгизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Бироқ бировлар фикрини ҳам ҳурматлашни унутманг.

Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам интуицияга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Апрелда паризод буржи вакиллари учун ҳар жабҳада танаффуслар кўзга ташланади. Танаффуслардан чўчиманг. Ўтмишга қайтиб иш кўришдан сақланинг. Керак бўлса, сизга халал берадиган барча кўприкларни вайрон қилинг ва олға боринг!

Астролог Василиса ВОЛОДИНА

loading...