Болливуд марваридлари: Ҳинд юлдузларининг пардозсиз кўринишлари (фото)

0

Қандай қилиб машҳурлар ҳар доим ажойиб кўринишга эга бўлишади? Агар сиз ҳинд фильмларини томоша қилишни яхши кўрсангиз, демак Болливуд машҳурларининг дилбарлиги ва жозибаси сизни ҳайратга солиб улгурган бўлса керак. Аммо эсда тутишингиз керакки, бу ажойиб актрисалар ҳам одамлардир ва улар ҳам ҳамиша пардоз билан юрмайдилар.

Қуйида Болливуд юлдузларининг ҳам мукаммал эмаслигини исботлаш учун пардозли ва пардозсиз кўринишларини сизга тақдим этамиз.

Ҳиндистонлик машҳур актриса ва модел – Дипика Падуконе. Ҳинд киносидаги илк дебюти «Ом Шанти Ом» фильми эди. 2014 йилда у энг яхши актриса «Фильмфаре» мукофотига сазовор бўлди.

Наргис Фахри (1979 йил 20 октябрда туғилган) – ҳинд модели ва актрисаси. У «Америка услубидаги энг яхши модел» шоусида иштирок этган, актёрлик дебюти 2011 йилда Болливуднинг «Рок юлдузи» фильмида бўлиб ўтган.

Приянка Чопра-Жонас (1982 йил 18 июл, Жамшедпур, Биҳар, Ҳиндистон) – ҳинд актрисаси, модел ва қўшиқчи. «Miss World 2000» танлови ғолиби.

Алия Бхатт (1993 йил 15 март, Мумбай, Ҳиндистон) – ҳинд актрисаси ва қўшиқчиси.

Паринети Чопра (1988 йил 22 октябр, Амбала, Ҳаряна) – актриса.

Шраддҳа Капур (1987 йил 3 мартда Мумбай, Ҳиндистонда туғилган) – актриса ва қўшиқчи.

Карина Капур

Карина Капур Хон – Капур сулоласининг авлодларидан бири. У Ҳиндистондаги энг кўп гонорар оладиган актрисалардан биридир. Энг яхши аёл рўл категориялари бўйича бешта «Фильмфаре» мукофотлари ғолиби. Саиф Али Хоннинг рафиқаси.

Шрути Хасан – ҳинд кино актрисаси, бастакор ва қўшиқчи.

Бипаша Басу – ҳинд актрисаси ва модели. 1979 йил 7 январда Нью-Делида туғилган.

Диана Пенти

Диана Пенти – ҳинд фильмларида намоён бўлаётган ҳинд модели ва актрисасидир. У ўзининг моделлик карерасини 2005 йилда «Elite Model India»да бошлаган. Пенти ўзининг дебют рўлини 2012 йилда «Коктейл» номли романтик комедия фильмида ижро этган.

loading...