Карантин тугади: Ухан ҳаётга қандай қайтмоқда? (фото)

0

Коронавирус пандемияси ўчоғи бўлган Хитойнинг Хубей провинцияси маркази Ухан шаҳри аста-секин одатий ҳаётга қайтмоқда: одамлар кўчаларда сайр қилишни бошлашди, бозорлар, савдо марказлари, сартарошхоналар очилмоқда.

Лекин битта шарт билан: жамоат жойига чиқшдан олдин махсус хизматлар фуқароларнинг соғлиғини смартфондаги илова орқали текширадилар.

Шаҳарнинг баъзи туманларида ҳали ҳам карантин пайтида ташкил этилган ажратувчи деворлар турибди, кўпчилик бир-бири билан панжара ортидан мулоқот қилмоқда.

Вокзаллар ишлай бошлади — келаётганлар яхшилаб текширилмоқда. Уханликлар эса 8 апрелга қадар шаҳардан ташқарига чиқишлари мумкин эмас.

Sof.uz

loading...