ТУРКИЯ СУРИЯ ҚЎШИНЛАРИГА ҚАРШИ РАКЕТА ҲУЖУМЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРДИ…

0

 

Туркия қўшинлари Суриянинг Хасака вилоятига қарашли Таль-Тамр шаҳрида Башар Асад армиясига қарши ракета ҳужумларини амалга оширган. Шу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқларини назорат этиш мониторинг маркази мутасаддилари расман хабар қилган. Ракета ҳужумлари оқибатида икки нафар Сурия аскари ҳалок бўлди, етти нафар ҳарбий оғир ярадор бўлди.

Феврал ойи давомида эса Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 62 нафар ҳарбийни йўқотган. 100 нафар турк аскари яраланган. Бир неча ўнлаб ҳарбий техника йўқ қилинган. Вашингтон турк аскарлари ўлимида Россияни айблаганди. Аммо Россия ушбу айбловни қатъиян инкор этган.

 

loading...