Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 3 апрел куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун арзимас ёқимли лаҳзадан ҳам улкан лаззатлар олишга ҳаракат қилинг. Ундай лаҳзалар эса кўп бўлади. Миянгизга ўрлайдиган бўлар-бўлмас хайёлларни нари ҳайданг ва келажакка назар ташланг. Молия, шахсий ҳаётда қатъиятлилик, қайсарлик кабилар кўнгилсиз вазиятлар юзага келишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйишдан, олис сафарга отланишдан сақланинг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

3 апрел куни тадбиркорларни йирик келишувлар кутади. Бунинг учун эрта уйғонинг, худодан астойдил сўранг, ўзингизни муваффақиятли лаҳзаларга руҳан тайёрлаб олинг. Молиявий масалада муваффақиятлар нақд бўлиб турибди. Кун давомида оилавий, рўзғор билан боғлиқ режалар фавқулодда ўзгариб кетиши мумкин. Бу қариндошларингиз босими остида кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Суйган инсонингизни эҳтиётланг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Агар оилавий бюджетингиз меъёрий ҳолатда сақланиб қолишини хоҳласангиз, бу масалага қайтмай турганингиз маъқул. Турган нарсалар ўша ерда тура турсин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш ёки уларни расмийлаштиришга тўғри келса, жуда эҳтиёткор бўлинг. Жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашган бўлса, буни ҳаёт деб қўйибди. Бугун уришганлар эртага албатта ярашиши лозим. Шунинг учун керак бўлса ён ҳам берасиз-да. Тўғри эмасми?

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

3 апрелда белни маҳкам бойланг-у, астойдил ишга киришинг. Йирик харидларни амалга оширган бўлсангиз, ёки бировларга катта пул қарз берган бўлсангиз, киссангиз бўшаб қолгани аниқ. Демак, у пулларни жойига қўйишингиз керак. Агар ишхонангиздагиларнинг диққат марказида бўлишни истасангиз, янги ғоялар ўйлаб топинг. Шундай ғояларни ўйлаб топингки, ҳамкасбларнинг оғзи очилиб қолсин ва ёрдамга шошилсин. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Агар барча ишларни қойиллатиб адо этишга улгурган бўлсангиз, чуқур нафас олган кўйи дам олсангиз ҳам ярашади. Лекин дам олишни дўстлар даврасида амалга оширинг. Кинога тушинг, бассейнда чўмилинг. Уёғи хоҳишга боғлиқ. Ҳаммомда парланиб олиш ҳам зиён қилмайди. Ишингиз юзасидан билим ва тажрибангиз кам эканини тан олсангиз, малака оширишни бошлашингиз лозим. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланишингиз тавсия этилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

3 апрел куни ҳар бир лаҳзангиз қизиқарли ва қувноқликда кечади. Энг ёрқин ҳодисаларнинг марказида бўлишингиз ҳақиқатга яқин. Башарти шахсий ҳаётда айрим муваффақиятсизликлар кўзга ташланса, буни хотиржамликда қабул қилинг. Ҳойнаҳой, тақдир сиз учун ажойиб бир кутилмаган совғани ҳозирламоқдаки, уни синовлар ёрдамида сизга ҳадя этиши мумкин. Ҳар бир ишга ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда қўл уринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар, профилактикани, ўзингизни эҳтиёт қилишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Сизни йўқ жойдан пайдо бўладиган жанжалли лаҳзалар кутиб туради. Яхшики, яқин дўстлардан бири сизни вақтида тўхтатиб қолади. Акс ҳолда дунёни остин-устун қилишга тайёр эдингиз. Эмоцияни назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларнинг қайсидир бири ёқмаётган бўлса, у билан муносабатларни узиб қўя қолганингиз маъқул. Шу баҳонада ўзингизни ортиқча муаммолардан ҳам асраб қоласиз. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 апрелда ҳар бир дақиқангиз ажойиб тарзда кечишига кафолат бор. Баҳорнинг нафис ҳавоси ҳам шундай лаҳзаларни ваъда қилмоқда. Айниқса, хонада кун бўйи диққинафас бўлиб ишловчиларга тоза ҳаво жуда зарур. Белни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар, тўйимли тушлик сизга ҳозир сув ва ҳаводек зарурлигини унутманг. Кимлардир табиат қўйнига чиқиб дам олиши мумкин. Кечқурун оилангизда кичик байрам уюштиринг. Шу баҳонада позитивга эга бўласиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз кутилади. Демак, хатоларни тузатиш учун ишни қайтадан амалга оширишингиз лозим. Йўқса, мукофот пулидан қуруқ қоласиз. Кўча таомининг яқинига ҳам борманг. Бу кўпроқ аёлларга, қизларга тегишли. Қоматингизни бузишда уларнинг ҳиссаси кўп. Бунинг ўрнига спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

3 апрел куни лаҳзаларингиз худди қувноқ бир мультфильмдагидек кечади. Ҳамма югурган, бир-бири билан мулоқот қилган, шошилган. Сизга эса булар заррача таъсир кўрсатмайди. Ёлғиз қолишни, мириқиб дам олишни ихтиёр этасиз. Афсуски, хоҳишларингиз ижобат бўлмайди. Раҳбарлар зиммангизга янги вазифаларни юклаб ташлашади. Ҳатто, дам олиш кунлари ишлашга мажбур бўласиз. Хурсанд бўлинг. Улар сизни қадрлашади. Бу ишончни оқлашингиз шарт.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Агар эрталаб ухлаб қолмасангиз, ҳамма ишларингиз жойида бўлади. Ухлаб қолсангиз, кунингиз деярли йўққа чиқади. Молиявий масалада ҳисоб-китобни кучайтирмасангиз бўлмайди. Ўтган ойдаги харажатларни ҳам қайтадан кўриб чиқинг. Жуда керакли, рўзғор учун муҳим жиҳозлар сотиб олишни мўлжаллагандингиз. Пуллар эса буткул бошқа нарсаларга сарфланган бўлиб чиқади. Айримларнинг саломатлиги панд бера бошлаши кутилади. Врач қабулига боринг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

3 апрелда сиз учун спорт биринчи ўринда туриши керак. Чарчадим, эринаман, ёқмайди кабилар ўтмайди. Спорт билан астойдил, юракдан чиқариб шуғулланишингиз керак. Бир ўзингизга шуғулланиш ёқмаса, дўстларингизни ҳам таклиф қилинг. Зиёфатларга чорлашса, бош тортинг. Аёллар, қизлар ҳозирдан парҳез бошлашлари тавсия этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...