2020 ЙИЛ АПРЕЛДА ТАРОЗИ ВА ЧАЁН БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

0

 

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Апрел ойи тарози буржи остида туғилган севишганларга, ёлғизларга романтик кайфият ва илҳом ҳадя этмоқчи. Айниқса, оила қурмаганларнинг йўлида ўнлаб даъвогарлар саф тортади. Демак, ҳаёт йўлдошингизни танлаш имкониятларингиз чексиз. Оилалилар эса ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётдаги муаммоларни бартараф этиш пайида бўлади. Токи бу муаммоларни ижобий ҳал этмас экансиз, истироҳат кўнглингизга сиғмайди.

Айримлар ўзининг лоқайдлиги, эътиборсизлиги туфайли оғир вазиятларга тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Сиздан қарз олган бир кимса қарзини қайтариш ўрнига жанжал кўтариш эҳтимоли бор.

Оилангизда муҳим қарорлар қабул қилишдан олдин яқинларингиз билан албатта маслаҳатлашинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ёлғизлар апрел ойида ҳиссиётларини эҳтиёткорлик билан ошкор этишлари керак. Эмоцияни жиловга солинг. Акс ҳолда муваффақиятсизликлардан бошингиз чиқмайди. Атрофдагилар ҳадеганда жиғингизга тегиши, йўқ ердан жанжал чиқаришга ҳаракат қилиши мумкин. Сиз хотиржамликнинг этагидан тутинг. Кам бўлмайсиз. Ишда, шахсий ҳаётда апрел давомида муаммолар керагича топилади. Жуфтингиздан кўп нарса талаб қилманг. Шунда ўзингиз кутган қайноқ меҳрни албатта оласиз.

Апрел ойи давомида саломатлигингиз панд бермайди. Моддий аҳволингиз ўртача даражада кечади.

Эркаклар кўчада бегона аёллар билан ишқий саргузаштларга берилишдан тийилсинлар. Охири бахайр бўлмайди.

Астролог Василиса ВОЛОДИНА

loading...