ЭРКАК ВА АЁЛ ОРГАНИЗМИ КОРОНАВИРУСНИ ТУРЛИЧА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ…

0

 

Германиядаги Гамбург университети олимларидан бири Маркус Альтфельд коронавирусга қарши эркак ва аёл организми турлича курашишини айтиб ўтди. Олимнинг фикрича, эркаклар организми коронавирусдан аёл организмига нисбатан кўпроқ жабр кўраркан. Бу биологик аспектлар билан боғлиқ жараён экан.

Гап шундаки, аёл иммунитети ўзининг сезувчанлиги ҳисобига турли хавфли бактерия ва вирусларга қарши ўта тажовузкор муносабат юритади. Шу баҳонада хасталик зуғум қилиш хавфи бирмунча камаяди.

Эркакларда эса эстроген аёллар гормони жуда озчиликни ташкил этган. Шу гормонгина иммунитет янада мустаҳкам, сезувчан бўлишини таъминлайди. Эстроген камлиги боис ҳам эркакларда коронавирус ва бошқа хавфли хасталиклар жараёни анча оғир кечади.

 

loading...