Филиппин президенти карантин вақтида тартибни бузган фуқароларни отишга буюрди

0

Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва қуроллари кучларга карантин вақтида тинчлик ва тартибни бузиб, норозилик намойишини ўтказаётган фуқароларга қарата ўқ узиш бўйича кўрсатма берди.

Phillipine Star газетасининг ёзишича, бу борадаги тегишли буйруқ Кесон-Сити шаҳрининг ўнлаб вакиллари маҳаллий ҳукуматдан озиқ-овқат ва бошқа ёрдамларни сўраб уюштирган намойишидан сўнг берилган. Норозилик намойишининг 20 дан ортиқ иштирокчиси қўлга олинган.

«Полиция ва армияга буюрама, агарда ҳаётингизга хавф туғдирадиган можаро ёки жанжал юзага келса, қонунбузарларга қарата ўқ отиб, уларни ер тишлатинг», — дейди Дутерте.

Филиппин миллий полицияси раҳбари Арчи Гамбоанинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳеч кимни ўлдирмайди. «Албатта, йўқ. Президент муболаға қилган кўринади», — дейди Гамбоа.

Ҳозирда Филиппинда коронавирус билан 2,3 мингдан ортиқ одам касалланган, 96 киши вафот этган.

Daryo.uz

loading...