Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасидан жуфтини топган юлдузлар

0

Юлдузларни фақат улар ижро қилган роли боғлаб туради деб ўйлайдиганлар фикри, суратга олиш майдончасида танишган жуфтликлар ҳақидаги маълумотдан сўнг ўзгаришига шубҳа йўқ. Instyle нашри фильмда суратга тушиш жараёнида жуфтини топган юлдузлар ҳақида тўхталди, деб ёзмоқда daryo.uz.

Натали Портман ва Бенжамин Мильпе

Актёрлар «Қора оққуш» фильмининг суратга олиш майдончасида танишган. Фильм премьерасига қадар жуфтлик ўртасидаги алоқалар жиддий тус олган. 2011 йилда фарзандли бўлган машҳурлар орадан бир йил ўтиб турмуш қурган.

Блейк Лайвли ва Райан Рейнольдс

Икки ёш ўртасида муносабатлар бошланишига «Яшил фонар» фильми сабабчи бўлган. Унга қадар уларнинг ҳар иккисининг шахсий ҳаётида муаммолар кузатилганди. Блейк Лайвли, Ди Каприо билан алоқаларига нуқта қўйганига кўп бўлмаган, Райан бўлса Скарлет Йоханссон билан хайрлашганди. Фильмнинг суратга олиш жараёни якунига етгач, Блейк ва Райан ўртасида илиқлик пайдо бўла бошлаган ва орадан 11 ой ўтар-ўтмас турмуш қуришган. Ҳозирги вақтда улар, 3 қизнинг бахтли ота-онаси.

Пенелопа Крус ва Ҳавьер Бардем

Икки актёр ҳам аввалроқ бошқа бир фильмда бирга рол ижро қилганига қарамай, улар ўртасидаги муносабатлар 2007 йилда суратга олинган «Вики, Кристина, Барселона» фильмидан кейин бошланган. 2010 йилда муносабатларини никоҳ билан маҳкамлаган жуфтлик, айни вақтда икки фарзанднинг ота-онаси.

Ева Мендес ва Райан Гослинг

Ева Мендес ва Райан Гослинг 2011 йилда «Қарағай остидаги жой» фильмида севишганлар ролини ўйнайди ва кинодаги муносабатлар реалликка таъсир қилмай қолмайди. Орадан 3 йил ўтиб Эсмеральда, ундан икки йил ўтиб эса Амада Ли исмли қизалоқларни дунёга келтиради.

Мила Кунис ва Эштон Кутчер

Жуфтлик «70 йиллар шоуси» деб номланган ситкомнинг суратга олиш жараёнида танишган. У вақтда улар орасида фақатгина дўстона муносабатлар бўлган, 2011 йилда бу муносабат севгига айланган. 2016 йилда бошқаларга ошкор қилмай турмуш қурган Мила ва Эштоннинг ҳозирда икки нафар фарзанди бор.

loading...