ИСРОИЛНИНГ «MEDCU» КОМПАНИЯСИ КОРОНАВИРУСНИ ЎЛДИРУВЧИ НИҚОБ ТУРИНИ ЯРАТДИ…

0

 

Ушбу ниқоб мис компонентларидан ташкил топган. Агар коронавирус ниқобга келиб урилса, бир неча дақиқа ичида ўлим топади. Ниқоб нафақат коронавирус, балки ҳар қандай турдаги бактерияларга ҳам ўлим ҳадя этади.

— Биз ўз ихтиромиз билан фахрланамиз, — деди компания директори Дани Люстигер. — Чунки дунёда биринчилардан бўлиб коронавируснинг ҳақиқий кушандасини ярата олдик. Бу биз коронавирусга қарши курашда етакчи ўринларни эгаллаб турганимизни кўрсатади…

Ҳозирги пайтгача компания шундай ниқобларни миллионлаб нусхаларда ишлаб чиқаришга улгурди. Улар Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигига худди шу ниқобларни ўз баҳосида сотиб олишни таклиф қилишди. Ваҳоланки, айни кунларда дунё бўйича оддий тиббиёт ниқобларининг нархи ҳам бир неча ўн баробар қимматлашиб кетган.

 

loading...